"Реал" яна бир ТОП мураббий билан музокара олиб бормоқда

28 апр 2026, 08:50
"Реал" Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалонини бош мураббий этиб тайинлаши мумкин.

Мадридликлар 47 ёшли аргентиналик мутахассисни кўриб чиқмоқда ва у билан аллақачон алоқага чиққан, деб хабар берди COPE журналисти Маноло Лама.

"Сизларга ишонтириб айтаманки, "Реал" Скалонига таклиф билан чиққан. "Реал" кўплаб мураббийлар билан музокара олиб бормоқда.

Ўйлайманки, Перес сўнгги қарорни қабул қилишдан олдин вариантларни ўрганмоқда, тингламоқда ва шундан сўнг сўнгги нуқтани қўймоқчи", — деди Лама.

Лионел Скалони 2018 йилдан буён Аргентнани бошқариб келмоқда. У жамоа билан 2022 йилги Жаҳон чемпионатида, икки марта Америка Кубогида (2021 ва 2024) ва 2022 йилги Финалиссимада ғалаба қозонган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: COPE