

Мадридликлар президенти Флорентино Перес шу ёзда ҳужум чизиғи учун шов-шувли трансферни амалга оширмоқчи. Клуб таркибни кучайтириш мақсадида бир нечта истиқболли номзодларни ўрганиб чиқди ва Дембеле устувор вариантлардан бири бўлиб турибди. Ҳужумчини сотиб олиш режасининг бир қисми сифатида, ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкин бўлган Браим Диаснинг сотилиши кўриб чиқилмоқда.
Дембеленинг Париж клуби билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Аввалроқ ОАВда "қаймоқранглилар" Мадриднинг "Атлетико" ҳужумчиси Хулиан Альваресни сотиб олиш ҳаракатларини тўхтатгани ҳақида хабар берилган эди.
Якунланган мавсумда Дембеле ПСЖ сафида барча турнирларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Футболчи айни дамда "Олтин тўп"нинг амалдаги соҳиби ҳисобланади.



