Марокаш мураббийи Бразилия билан қайд этилган дуранг ҳақида гапирди

14 июн 2026, 07:56
Марокаш терма жамоаси бош мураббийи Муҳаммад Уаби ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 1-турида Бразилияга қарши кечган баҳсдаги дуранг (1:1) ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Биз яхши ўйин ўтказдик. Ғалаба қозонишни истагандик, аммо футбол шунақа. Шотландияга қарши учрашувга шай бўлиш учун бугун бизга нима етмагани устида ишлашда давом этамиз. Ўйиндан кейин футболчилар билан гаплашдим ва уларнинг ҳафсаласи пир бўлганини сездим, чунки улар фақат ғалабани хоҳлашганди", — деди мураббий учрашувдан сўнг.

"Иккинчи бўлимда темп пасайди, бу табиий ҳол, айниқса, иссиқ ҳаво туфайли. Кейинги ўйинда уч очко олишга умид қиламиз, Худо хоҳласа. Айниқса, шотландлар Бразилиядан буткул фарқли услубда ўйнашади. Биз ҳозирдaноқ ишга киришдик", — дея Уабининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Globo нашри.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Globo