

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди. Футболчи Жаҳон чемпионати — 2026 гуруҳ босқичининг 1-турида Бразилия терма жамоаси дарвозасига гол урган эди (1:1). Ушбу учрашув АҚШнинг Ист-Ратерфорд шаҳридаги "Метлайф" стадионида бўлиб ўтди.
Манбанинг хабарига кўра, Мюнхен клуби инглиз футболчиси Энтони Гордон билан музокаралар муваффақиятсиз якунланиб, у "Барселона"га ўтиб кетганидан сўнг, Сайбари вариантига киришган. Маълум қилинишича, ПСВ клуби Сайбарини жуда юқори баҳоламоқда, "Бавария" эса Нидерландия клубидан трансфер нархи бўйича якуний жавобни кутмоқда.
Журналистнинг қўшимча қилишича, Сайбарининг ўзи ҳам "Бавария" сафига қўшилишни истамоқда. Футболчиларнинг трансфер қийматига ихтисослашган машҳур Transfermarkt портали 25 ёшли ўйинчини 40 миллион еврога баҳолаган.



