Моуриньюнинг "Реал"даги маоши маълум

Sherzod Nurmatov
25 май 2026, 14:03
Жозе Моуринью тез орада "Реал" бош мураббийи лавозимини эгаллайди.

Испаниянинг "Sport" нашрига кўра, Моуринью Мадрид клубида Хаби Алонсо билан бир хил маош олади. Унга мавсум учун 6 миллион евро соф маош тўланади.

Сўнгги кунларда матбуотда Жозе Моуриньюнинг трансфер режалари ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Португалиялик мураббий аллақачон ўз таркиби устида ишламоқда.

"Реал" Испания чемпионатида 2-ўринни банд этди. Мадрид клуби 2025/2026 йилги мавсумнинг ўрталарида мураббийни алмаштирди ва Хаби Алонсо ўрнига Альваро Арбелоани қўйди. Бироқ "қаймоқранглилар" якунда бирорта ҳам совринни қўлга кирита олмади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sport.es