"Реал" Нико Пасни "Комо"дан қайтаришдан бош тортди

14 июн 2026, 12:54
Мадриднинг "Реал" клуби бу ёзда 21 ёшли аргентиналик ярим ҳимоячи Нико Пасни сотиб олиш имкониятини фаоллаштирмайди.

Аввалроқ "қаймоқранглилар" аргентиналикни 9 миллион евро эвазига олиб кетиши мумкинлиги хабар қилинганди. Бироқ, сўнгги маълумотларга кўра, "Реал" Пасни "Комо"да яна бир мавсумга қолдиришга қарор қилди, чунки улар ҳозирда футболчининг ривожланиши ва доимий равишда ўйнаши муҳим деб ҳисоблашади. Мадрид клуби таркибида эса Паснинг майдондаги ўрни кафолатланмаган.

Шу билан бирга, "Реал" 2027 йилнинг ёзида Пасни сотиб олиш имкониятини сақлаб қолмоқда. Жорий мавсумда аргентиналик футболчи "Комо" сафида 40 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: ONDA CERO