"Рома" Серия А 2-туридан ўрин олган ўйинда "Лечче"ни тор-мор этди

Aslanov Jasurbek
1 сен 2026, 00:30
Италия Серия Асининг 2-туридан ўрин олган "Лечче" ва "Рома" жамоалари ўртасидаги ўйин ниҳоясига етди.

Баҳс "Этторе Жардиньеро — Виа Дель Маре" стадионида (Лечче, Италия) бўлиб ўтди. Учрашувда падуялик Даниэле Киффи бош ҳакам сифатида ишлади.

Учрашувдаги илк голни 4-дақиқада "Рома" ҳужумчиси Дониэлл Мален урди. 23-дақиқада Мален дубль қайд этди. Икки дақиқа ўтиб, меҳмонлар ярим ҳимоячиси Матиас Соуле ҳисобни йирик кўринишга келтирди. 65-дақиқада ярим ҳимоячи Родригу Мора "Лечче" дарвозасига тўртинчи голни уриб, якуний ҳисобни ўрнатди — 4:0.

“Лечче” - “Рома” 0:4
Голлар:
Мален 4, 23, Соуле 25, Мора 65 (автогол)

Италия чемпионатининг 1-турида "Рома" ўз майдонида "Фиорентина"ни тор-мор этган эди (4:0), "Лечче" эса сафарда "Венеция"ни мағлуб этган эди (2:0).

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia