

The Times нашри хабарига кўра, ФИФА Британиянинг Ten Toes Media агентлиги билан 22 ой муддатга 2,5 млн евродан ортиқ суммага шартнома тузди.
Манба таянган ҳужжатларга кўра, агентлик ташкилотнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари билан ишлаш учун ёлланган бўлиб, унинг вазифалари орасида — "ФИФА ва президент Джанни Инфантино имижини ҳимоя қилиш", шунингдек, контентга ижобий муносабат шакллантириш бор.
Аввалроқ Инфантино Жаҳон чемпионати ва ФИФА шафелигидаги бошқа турнирларнинг тижорий ҳуқуқлари бир қисмини хусусий инвесторларга сотиш истаги сабабли танқидга учраган эди. ФИФА президентининг навбатдаги сайлови 2027 йил 18 март куни бўлиб ўтади.



