Перес "Негрейра иши" ҳақида: "УЕФА учун 600 саҳифалик досье тайёрлаяпмиз"

Aslanov Jasurbek
12 май 2026, 23:29
Флорентино Перес УЕФАга юбориладиган "Негрейра иши" бўйича материаллар ҳақида тўхталиб ўтди.

"Биз УЕФАга тақдим этиш учун 600 саҳифалик досье тайёрлаяпмиз. Футбол оламида ҳали бунақа прецедент кузатилмаган. Ҳакамлар техник қўмитаси раҳбари бизга буни унутиш кераклигини айтмоқда. Аммо қандай қилиб унутишимиз мумкин?

"Реал" аъзолари Негрейра ва бошқаларга қарши курашда мени қўллаб-қувватлашмоқда. Бундан доим ҳам фақат "Реал" жабр чекмайди — бошқалар ҳам бор. "Барселона" эса доим фойда кўриб келади. Келинг, кўрамиз, УЕФА бунга аралашармикан — ваҳоланки, у албатта аралашиши шарт. Бир клубнинг 20 йил давомида тўлаб келинган коррупцияда гумон қилиниши шунчаки ҳолат эмас. Кўрамиз, бу иш ҳам жиноий, ҳам УЕФА томонидан спорт нуқтаи назаридан нима билан якунланаркан. Кейин нима бўлишини билиб оламиз.

Мен бу ерда ҳакамлар "Барселона" ҳисобига бойиб кетишлари учун ўтирганим йўқ", – деди "Реал" президенти.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca