UZ

Сўнгги янгиликлар

18:22"Қўқон-1912" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  0 17:54"Келиб олиб кетинглар!" Ниакате чемпионлик Марокашга олиб берилганидан даҳшатда  0 17:44Даҳшатли талаб! "Атлетико"нинг 55 минг мухлиси финалга бормоқчи, аммо чипталар етмайди  1 17:31"Реал"да катта хавотир: Куртуа "Атлетико"га қарши супердербини ўтказиб юборадими?  2 17:20Расман: Кудряшов жамоадан кетди. "Сурхон"ни вақтинча Анвар Ғофуров бошқаради   1 17:03Энрике "Челси"ни тор-мор этгач лол қолдирди: "Бизнинг иккита голимиз ўйин тақдирини ҳал қилиб бўлганди!"  1 16:55Ўзбекистон Жаҳон чемпионати арафасида Европанинг топ терма жамоасига қарши ўйнаши мумкин  11 16:46Котрина Кулбите: "Тарих яратишга бир қадам қолди"   2 16:26Дик Адвокат "Фейеноорд"да Робин ван Персига маслаҳатчи бўлади  1 16:21Гвардиола "Реал"ни "Манчестер Сити"нинг энг қийин рақиби деб ҳисобламайди  8 15:20Жалолиддин Машарипов: "Узоғи билан 1 ойда умумий гуруҳга қайтаман"  3 13:40ФИФА Эронга умид билдирмоқда  2 13:13Сенегал футбол федерацияси Африка кубоги финалидаги қарорни CASга олиб чиқади  2 12:19"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи   86 12:01"Хоразм"-"Бунёдкор": устунлик "қалдирғочлар" томонидами?  2

“Реал Мадрид” академияси мутахассиси 20 декабрь куни юртимизга ташриф буюради Янгиликлар

“Реал Мадрид” академияси мутахассиси 20 декабрь куни юртимизга ташриф буюради

Кейинги ҳафтада Ўзбекистонга тажрибали мураббий келади.

Мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш, футбол мактабларида Европанинг футболи ривожланган мамлакатлари ўқув-методикаси асосида иш олиб бориш, болалар билан машғулотларни янги услубда, Европа андозаларига мос равишда ўтказиш ва шу йўл орқали юқори савияли футболчиларни тайёрлаш мақсадида юртимизга хорижлик мутахассислар жалб қилинаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Маълум қилинганидек, шу йилнинг 17 декабрь куни сербиялик 56 ёшли мутахассис Завиша Милославлевич пойтахтимизга ташриф буюради. Унинг мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш бўйича дастури  Ўзбекистон Футбол Федерацияси раҳбариятига маъқул келса, Завиша Миловславлевич Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларида иш олиб боради.

Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларида болалар футболи бўйича ишлаш учун испаниялик мутахассис Кико Зунига (Хосе Мигель Мартиарена) пойтахтимизга таклиф этилди. У 20 декабрь куни юртимизга ташриф буюради. Испаниялик мутахассис ҳам болалар футболини ривожлантириш бўйича ўз дастурини Ўзбекистон Футбол Федерацияси раҳбариятига тақдим этади. Бу дастур ўрганиб чиқилгач, мутахассисга шартнома таклиф этилади.

Кико Зунига ҳақида маълумот: 1962 йил Испанияда таваллуд топган. Футболчи сифатида "Реал Сосьедад" клуби сафида тўп суриб, “Copa del Rey” совринини қўлга киритган. Мураббийлик фаолияти давомида "Атлетико" Мадрид жамоасининг U-13 ва U-14 жамоаларини бошқарган ва катта натижаларга эришган. Шунингдек, Кико Зунига “Реал” Мадрид жамоасининг Хитойда жойлашган академиясида ҳам фаолият юритган.

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика