Слот – "Милан" бош мураббийлигига асосий номзод

Aslanov Jasurbek
30 май 2026, 18:30
Арне Слот "Милан" бош мураббийига айланиши мумкин.

Журналист Саша Тавольерининг хабар беришича, 47 ёшли нидерландиялик мутахассис итальян клуби бошқарувига асосий номзод бўлиб турибди. Слот бугун "Ливерпуль" бош мураббийлигидан бўшатилган эди.
Шунингдек, Рамон Планес "Милан"нинг янги спорт директорига айланиши мумкинлиги қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, "Милан" аввалроқ бош мураббий Массимилиано Аллегри ва клубнинг спорт раҳбариятини истеъфога чиқарган эди. Бугун, шунингдек, "Кристал Пэлас"ни тарк этаётган Оливер Гласнер ҳам "россонери"ни бошқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: https://x.com/sachatavolieri