

Испан клубининг қиймати 9,5 миллиард долларга баҳоланмоқда. "Барселона" иккинчи (7,5), "Манчестер Юнайтед" (7,2) эса учинчи ўринда қайд этилди. Дунёнинг энг қиммат клублари ўнталигига "Ливерпуль" (6,2), ПСЖ (5,8), "Бавария" (5,7), "Манчестер Сити" (5,5), "Арсенал" (5,4), "Челси" (4,2) ва "Тоттенхэм" (3) киритилди.
Шундай қилиб, "Реал" 2025/26 йилги мавсумда совринсиз қолган бўлса-да, кетма-кет бешинчи йил дунёдаги энг қиммат футбол клуби деб топилди.



