"Реал" Ла Лигада таркиб харажатлари лимити бўйича рекорд кўрсаткич — 832,8 млн евро. Қолганлардачи?

Administrator
10 сен 2026, 22:24
Ла Лига ёзги трансфер ойнаси ёпилганидан кейин клублар учун таркиб ва мураббийлар штаби харажатлари лимити бўйича маълумотларни эълон қилди.

Рухсат этилган харажатлар бўйича етакчилик ҳамон "Реал"га тегишли — мадридликларнинг харажатлар лимити март ойидаги 761 млн евродан рекорд даражадаги 832,8 млн еврогача ўсди.

"Барселона"нинг кўрсаткичи қишки трансфер ойнасидан кейинги 432 млн евродан ёзгидан сўнг 582 млн еврога етди — бу лигадаги иккинчи натижа. Шу билан бирга, каталонияликлар клуби ишлаб топган ҳар бир еврони сарфлаш имконини берувчи 1:1 қоидасига қайтишга муваффақ бўлди.

Учинчи ўринда 361 млн евролик лимит билан "Атлетико" бормоқда — қишки трансфер ойнасидан кейин "колчонерос"нинг харажатлар чегараси 336 млн еврони ташкил этган эди.

Шунингдек, "Вильярреал" (171 млн), "Бетис" (143 млн), "Атлетик" (139 млн) ва "Реал Сосьедад" (137 млн) ҳам 100 млн евролик маррани босиб ўтди.

Испания олий дивизионидаги энг паст кўрсаткичлар "Алавес" (43,2 млн евро), "Малага" (33,6 млн) ва "Севилья" (20,1 млн) ҳиссасига тўғри келмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: laliga.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›