Родри "Барселона"даги шеригини жароҳатлади

7 сен 2026, 00:32
"Барселона" ярим ҳимоячиси Родри илк бор Испания чемпионатининг тўртинчи турида "Валенсия"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди.

Биринчи бўлим охирида Родри бурчак зарбасидан кейин жамоадоши Эрик Гарсия билан тўқнаш келди.

Родри жамоадошидан узр сўради, бироқ у учрашувни давом эттира олмади. Гарсиянинг ўрнига Жюл Кунде келди.

Иккинчи бўлим бошида Родри қўпол ўйини учун сариқ карточка олди. Ўйин “Барселона”нинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia