

"TEAMtalk" хабарига кўра, "Манчестер Сити" бўлажак бош мураббийи клуб раҳбариятига 26 ёшли марокашлик вингер Браим Диасни "Реал"дан сотиб олиш истаги ҳақида маълум қилган.

Мареска Диаснинг ўйин услубини ёқтиради. Вингер фаолиятини "Сити" академиясида бошлаган ва ҳатто "шаҳарликлар"нинг асосий жамоасида ўйнаган, аммо 2019 йилда у мадридликларга 18 миллион евро эвазига ўтган.
Диас ушбу мавсум "қаймоқранглилар" сафида 42 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 9 та голга ассистентлик қилди. Унинг "Реал" билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг ҳозирги нархи 35 миллион еврони ташкил этади.



