"Реал" футболчиларига ЕЧЛ ярим финали учун 500 000 евродан мукофот ваъда қилинган экан

Aslanov Jasurbek
13 май 2026, 18:57
"Реал" футболчилари Чемпионлар Лигасининг ярим финалига чиққанлари тақдирда пул мукофоти олишлари керак эди.

Мадридликлар чорак финал баҳсларида "Бавария"га (1:2, 3:4) имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этишди.

"As" нашри хабарига кўра, мюнхенликлар билан дастлабки ўйиндан сўнг "Реал" раҳбарияти футболчиларни Чемпионлар Лигасида қолиш учун қўшимча мотивация билан таъминлаш кераклигини тушуниб етган. Клуб президенти Флорентино Перес ва унинг ҳамкасблари ҳар бир футболчига ярим финал йўлланмаси учун (солиқлар чегирилгунга қадар) 500 000 евродан таклиф қилишга қарор қилишган.

Бу каби мукофотлар кўп йиллар олдин муҳим ўйинларда футболчиларни рағбатлантириш мақсадида кенг қўлланилган, бироқ кейинчалик "Реал" эътиборни жамоавий ва йирикроқ муваффақиятлар учун тақдирлашга қаратган эди.

Ушбу маблағларни ЕЧЛ ярим финалидан келадиган даромадлар ҳисобига қоплаш мумкин эди. Ярим финалга чиқиш "Реал"га 15 миллион евро миқдорида бонус, шунингдек, чипталар сотувидан тахминан шунча миқдордаги даромадни кафолатларди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: As