

"Ҳақиқатни эшитишни хоҳлайсизми? Мен "Реал" футболчилари тезроқ мағлуб бўлиб, таътилга йўл олишларини истайман. Йигитларнинг мавсум олди тайёргарлигига қайтишларини хоҳлайман.
Турнир бошида мен қандайдир совуққонликни ҳис қилдим. Ўн дақиқадан сўнг телевизорни ўчириб қўяман. 7:1 ҳисоби бўлиши мумкин эмас, 5:1 ҳисоби бўлиши мумкин эмас. Бу ахир жаҳон чемпионати-ку". Мураббийнинг қўшимча қилишича, у турнирни 1/8 финалдан бошлаб жиддий кузата бошлайди. "Фаворитлар қаторида Англия, Франция, Испания, Аргентина, Бразилия ва Португалияни ажратиб кўрсатган бўлардим", — дея Моуриньюнинг сўзларини келтиради "Marca" нашри.



