"Реал" Пасни "Комо"га 60 млн еврога сотади, бироқ...

26 июн 2026, 17:37
"Комо" ва Мадриднинг "Реал" клублари Нико Паснинг трансфери бўйича келишувга эришдилар, деб хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.

"Реал" футболчини 9 млн еврога қайта сотиб олиш опциясини фаоллаштирганидан сўнг, Италия клуби 21 ёшли аргентиналикни 60 млн еврога сотиб олади.

Паснинг ўзи Италияда қолишни истаган ва клублар унинг хоҳишини инобатга олишган. "Реал" футболчини сотишга рози бўлди, бироқ муҳим шарт билан: Мадрид клуби ўзида қайта сотиб олиш ҳуқуқини сақлаб қолади. Мадридликлар битимга 80 млн евро эвазига қайта сотиб олиш бўйича янги опцияни киритишди.

"Комо" Пасни "Реал"дан 60 млн еврога сотиб олиш опциясини расман фаоллаштиради, деб хабар беради Sky Sport Italia.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sport Italia