"Манчестер Юнайтед" "Барселона" ярим ҳимоячисини сотиб олиш ниятида

27 июн 2026, 20:10
"Барселона"нинг испаниялик ярим ҳимоячиси Марк Берналь Англияга йўл олиши мумкин.

Футболчига маҳаллий грандлар даъвогарлик қилмоқда. Берналнинг хизматига "Челси”, "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда. Ярим ҳимоячининг меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt футболчининг нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Марк Берналь ўтган мавсумда "Барселона" сафида 33 та ўйин ўтказди. Унда ярим ҳимоячи бешта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: mundodeportivo.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›