"Реал" 10 кун ичида тўртинчи футболчиси билан шартномани узайтирди

27 ноя 2026, 22:31
"Реал" асосий жамоа футболчилари билан янги шартномалар тузишни давом эттирмоқда.

Арда Гюлер, Орельен Чуамени ва Тибо Куртуа билан келишувларни узайтирган мадридликлар энди Браим Диас билан ҳам янги шартнома имзолади.

Марокашлик ярим ҳимоячи билан шартнома 2031 йил 30 июнига қадар мўлжалланган. Браим 2019 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

У мадридликлар сафида 173 та учрашувда иштирок этиб, 22 та гол ва 34 та голли узатма қайд этган. Браим "Реал" билан 7 та совринни қўлга киритган: Чемпионлар лигаси, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, УЕФА Суперкубоги, икки марта Испания чемпионлиги ва икки марта Испания Суперкубоги.

Шунингдек, клуб Жуд Беллингем ва Федерико Вальверде билан ҳам шартномани узайтириш бўйича келишувга яқин экани айтилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Манба: realmadrid.com