

Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 5-туридан ўрин олган ПСВга қарши беллашувда (5:1) англиялик ярим ҳимоячи битта гол ва битта голли узатма муаллифига айланди.
"Реал"да бешинчи рақам остида тўп тепиш осон эмас, аммо у бунинг уддасидан чиқмоқда. Жаҳон чемпионатида қандай ўйнаганини қаранг... Ўз мамлакатидаги одамлар унга шубҳа билан қараганига ишона олмайман.
Лекин биласизми нима? У уларга ўз ўйини билан жавоб қайтарди. Жаҳон чемпионатида жавоб берди, ўз хатти-ҳаракати ва ўйини билан жавоб бермоқда. У менга жуда ёқади. У бошқаларга ўхшамайди", — деди Анри.



