Ироқ. Шерзод Темировнинг жамоаси иштирокидаги ўйин 14-дақиқадаёқ тугади

27 ноя 2026, 21:52
Ироқ чемпионатида "Захо" ва "Карбалаа" ўртасидаги учрашув меҳмонлар жамоаси майдонда олти нафар футболчи билан қолгани сабабли 14-дақиқадаёқ якунланди.

“Карбалаа” молиявий муаммолар туфайли учрашув учун қайдномага атиги етти нафар футболчини киритган. Учрашувнинг 14-дақиқасида улардан бири жароҳат олди ва майдонни тарк этишга мажбур бўлди.

Регламентга кўра, жамоа майдонда олти нафар футболчи билан ўйинни давом эттириши мумкин эмас. Шу сабабли учрашув эрта якунланди ва “Захо” учун 3:0 ҳисобидаги техник ғалаба ёзилди.

Бу вақтга келиб, “Захо” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган ва илк голга Шерзод Темиров ассист бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар

Манба: championat.asia