"Қўқон-1912"нинг ўтиш ўйинидаги баҳси қайси стадионда бўлади?

27 ноя 2026, 22:16
Бугун "Қўқон-1912" Суперлиганинг 29-турида ўз майдонида "Хоразм"га имкониятни бой берди.

Шу орқали жамоа турнир жадвалида 15-ўринни эгаллаши аниқ бўлиб улгурди.

ЎзПФЛ жамоанинг ўтиш ўйини бўладиган стадион номини маълум қилди.

“Плей-оффда қўқонликларга эҳтимолий “Андижон” рақиблик қиладиган бўлса, учрашув Намангандаги “Марказий” стадионда ўтказилади. Қолган барча ҳолатларда ўйин “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади”, - деб ёзилади баёнотда.

Қўқонликларнинг рақиби 30-турдан кейин Суперлига турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаган жамоа бўлади.

Ўхшаш янгиликлар

Манба: championat.asia