

Бу ҳақда “Bild” хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, немис клуби Ҳарри Кейн йўқлигида унинг ўрнини боса оладиган, англиялик ҳужумчи сафга қайтганидан сўнг эса захира ўйинчиси ролига тайёр бўладиган форвард қидирмоқда. "Бавария" халқаро майдонда ўйнаш тажрибасига эга футболчи билан шартнома имзолашни истайди.

Эслатиб ўтамиз, 20 ноябрь куни 33 ёшли англиялик ҳужумчи "Кёльн"га қарши ўйиннинг 20-дақиқасида синдесмоз бойлами узилиши сабабли алмаштирилганди. Ушбу мавсумда Кейн клуб миқёсидаги барча турнирларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.
33 ёшли аргентиналик футболчи эса ёзда эркин агент сифатида "Галатасарой"ни тарк этган. Ўтган мавсумда у барча турнирларда 16 та гол урган. Икарди аввалроқ ПСЖ, "Интер" ва "Сампдория" клубларида ўйнаган.



