Теннис юлдузи Винисиусдан дастхат туширилган бутса совға олди (ФОТО)

Aslanov Jasurbek
25 ноя 2026, 18:33
"Катта Дубулға" турнирларининг етти карра чемпиони, дунёнинг учинчи ракеткаси испаниялик теннисчи Карлос Алькарас Мадриднинг "Реал" клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниордан дастхат туширилган бутсани совға сифатида қабул қилиб олди.

Алькарас ушбу суратни ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаштирди.

"Катта раҳмат!" — дея сурат остига изоҳ қолдирди теннисчи. Винисиус эса постни ўз саҳифасида улашиб, "менинг биродарим" дея ёзиб қўйди.

image_2026-11-25_18-32-12.png

22 ноябрь куни Алькарас Италиянинг Турин шаҳрида бўлиб ўтган ATP Якуний турнирида ғолиб чиқди. Финалда у германиялик Александр Зверевни 6:2, 7:6 (9:7) ҳисобида мағлубиятга учратди. 2026 йилги мавсумда Карлос, шунингдек, Australian Open мусобақасида ҳам зафар қучган.

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: https://www.instagram.com/carlitosalcarazz/