

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Ғалаба қозонишни хоҳлагандик. Бугун уйдаги охирги баҳсни ўтказдик, ютиб мухлисларни хурсанд қилиш ниятида эдик. Афсуски, ютуққа эриша олмадик. Қаторасига бешинчи ўйинда ғалаба қозона олмадик. Демак, қандайдир муаммолар бор. Мавсум охири - ҳаммамиз яхши тушунамиз. Бугунги учрашув ҳам осон кечмаслигини билардик. "Машъал" ўз имкониятларидан фойдаланиб иккита гол урди. Ўйин жанговор дуранг билан тугади. Муаммолар кўпчиликда борлигини биламиз. Негадир омад келмаяпти. Энди охирги турда зафар қучишга ҳаракат қиламиз.



