Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"

Mirjalol Normatov
12 окт 2025
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун ўртоқлик учрашуви доирасида Қозоғистон билан тўқнаш келди (1:0).

Мазкур ўйиндан кейин Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров фикрларини билдирди. 

"Бу ёшдаги футболчилар анчадан бери йиғилмаган эди. Таркибдаги футболчилар кўпчиликка таниш, аввалги U-20 терма жамоасидаги ўйинчилар бор. Бу йиғинимиз олимпия ёшидаги футболчиларга бағишланди. Эски боғламларни ёдга олишни мақсад қилган эдик. Ўйинни шакллантириш жараёнини бошладик. Қолаверса, янги номлар қўшилмоқда. Тўғри, ғалаба бор. Лекин ўйин борасида саволларимиз кўп. 

Захирадан майдонга тушадиган футболчи ўйинни кучайтириши керак. Захирада ўтириш яхши ёки ёмонни англатмайди, чунки бу терма жамоага шу ёшдаги энг кучли футболчилар чақирилади. Йигитларни шу руҳда тайёрлаймиз. 3 ёки 5 дақиқа ўйнайдими муҳими ўйинни кучайтириши лозим. Ўйинимизда камчиликлар кўп. Қозоғистон билан мана шу камчиликларни кўриб олдик", - дейди Равшан Ҳайдаров.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia