Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"

Administrator
3 сен 2025
U-23 Осиё кубоги саралаши доирасида Шри-Ланкага қарши ўтказилган учрашувдан кейин Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик. Албатта, Шри-Ланка жамоаси ҳам яхши ҳимояланди, аммо биз тўртта гол уришга муваффақ бўлдик. Муҳими — бу илк ғалабамиз ва қўлга киритилган уч очко биз учун жуда муҳим.

Умуман олганда, яхши ўйнадик. Ҳужумда фаоллик кўрсатдик, кўплаб вазиятлар яратдик. Аммо, уларнинг барчасини голга айлантира олмадик. Шри-Ланка жамоасининг ҳимоясини ҳам эътироф этиш керак — улар жуда яхши ҳимояланишди", -дейди Равшан Ҳайдаров.


AdministratorМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати