U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди

Iskandarov Abdulaziz
9 сен 2025
U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичининг Ўзбекистон ўрин олган гуруҳда иккинчи жуфтлик учрашуви бўлиб ўтди.

Қўшниларимиз Қирғизистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкани 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бу эса уларга гуруҳ пешқадами бўлиш имкониятини берди. Ўзбекистон эса энг яхши иккинчи ўринлар қаторида мусобақанинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритди. 

U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. "Е" гуруҳи

Қирғизистон - Шри-Ланка 6:0

Голлар: Мирлан Мурзаҳаматов 13, 45+3, Берн 46, Кристиан Браузман 59, Ербол Абдужапаров 68, Саид Дациев 75

Маълумот учун, U-23 Осиё Кубоги 2026 йилнинг 7-25 январь кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.



Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia