U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?
07 сен 11:47
Янгиликлар
U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?
Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси кеча саралаш босқичи доирасида Қирғизистон билан куч синашди. Дарвозаларга 4 та гол урилган ўйинда 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.
Бу натижадан сўнг вакилларимиз 4 очко билан гуруҳда пешқадам бўлиб турибди, тўплар фарқи +4 кўринишини олган. Биз билан бир хил очко тўплаган Қирғизистонда эса тўплар +1 ҳолатида. Кейинги рақибимиз Фаластинда ҳам имконият сақланиб қолган, уларда 3 очко бор. 3-турда Ўзбекистон 9 сентябрь куни 15:00да Фаластин билан учрашса, шу куни соат 19:00да Қирғизистон Шри-Ланка билан ўйнайди.
Саралашда умумий ҳисобда 11 та гуруҳ мавжуд. Мусобақа регламентига кўра, кейинги босқичга гуруҳ ғолиблари ва энг яхши 4 та иккинчи ўрин эгалари йўлланмани қўлга киритади. 2-турдан сўнг энг яхши 4 та иккинчи ўрин эгалари қаторида Хитой (6 очко, .+11), Эрон (6 очко, +10), Туркманистон (6 очко, +6), Яман (6 очко, +2) бор.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар