U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди
09 сен 16:56
Янгиликлар
U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди
Шундай қилиб, Ўзбекистон 7 очко билан гуруҳда пешқадам бўлиб турибди. Тўплар фарқи +5 кўринишини олган. Биз билан бир хил очко тўплаган Қирғизистонда эса тўплар +1 ҳолатида. Мезбонлар бугун соат 19:00 да Шри-Ланка билан ўйнайди.
Саралашда умумий ҳисобда 11 та гуруҳ мавжуд. Мусобақа регламентига кўра, кейинги босқичга гуруҳ ғолиблари ва энг яхши 4 та иккинчи ўрин эгалари йўлланмани қўлга киритади.
U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи
Ўзбекистон – Фаластин 2:1
"Долен Омурзаков" стадиони. 15:00
Гол: Беҳруз Асқаров (Нодир Абдураззоқов) 25', Рустам Турдимуродов (Нодир Абдураззоқов) 85' – Муҳаммад Сандуқа 70'
Ўзбекистон: 21.Эдем Неманов, 3.Зафармурод Абдирахматов (2.Иззатилло Пўлатов, 89), 6.Жаҳонгир Ўрозов, 8.Беҳруз Асқаров, 10.Умарали Раҳмоналиев (14.Ойбек Ўрмонжонов, 77), 13.Асилбек Жумаев (16.Самандар Мавлонқулов, 68), 15.Диёр Ортиқбоев, 17.Нодир Абдураззоқов, 20.Маҳмуджон Маҳамаджонов (18.Саидафзалхон Ахроров, 77), 22.Отабек Аҳадов, 23.Рустам Турдимуродов (19.Муҳаммадали Реимов, 89).
Захира: 1.Отабек Боймуродов, 12.Самандар Муратбаев, 5.Дилшод Абдуллаев, 7.Азиз Холмуродов, 9.Шерзод Эсанов, 11.Сардор Баҳромов.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар