

Ёзги трансфер ойнаси вақтида "Бухоро" билан хайрлашган Шоҳмалик Комилов Грузиянинг "Мерани Мартвили" клуби билан шартнома тузди.

Ўз вақтида "Андижон"да ўйнаган Маликшоҳ Расулов Қирғизистоннинг "Алай" клубидан "Мерани"га кўчиб ўтди.

Ўзбекистонлик яна бир футболчи Жавоҳир Эсонқулов тўп тепаётган мазкур клуб Грузия учинчи дивизионида иштирок этади.
"Мерани" иккинчи даврадаги илк учрашувни 29 август куни ўтказади.



