Расман: Зидан Франция терма жамоаси бош мураббийига айланди

Sherzod Nurmatov
28 июл 2026, 14:30
Мадриднинг “Реал” клуби собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан янги ишга жойлашди.

54 ёшли мутахассис Франция миллий терма жамоасини бошқарадиган бўлди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерациясининг ижтимоий тармоқларида маълум қилинди.

Томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Жамоа бош мураббийи постида Зинедин 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг ўз фаолиятини якунлаган Дидье Дешамнинг ўрнини эгаллади.

Шимолий Америкада бўлиб ўтган ўтган мундиалда Франция терма жамоаси ярим финал босқичигача етиб борганди. Финалга бир қадам қолганда “учранглилар” Испания терма жамоасига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда эса французлар Англияга 4:6 ҳисобида мағлуб бўлишди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: fff.fr