

Бу ҳақда Термиз клуби матбуот хизмати маълум қилди.
"20 ёшли ҳужумчимиз Абдуғафур Хайдаров "Қўқон-1912" клубига ижарага берилди. Ҳайдаров жорий мавсум охиригача қўқонликлар сафида ҳаракат қилади. Ижара шартномасида сотиб олиш банди кўзда тутилмаган", – дейилади хабарда.
20 ёшли Ҳайдаров жорий мавсум "Сурхон" сафида 15 ўйинда майдонга тушди ва самарали ҳаракатлари билан ажралиб тургани йўқ.

Шунингдек, "Сурхон" томонининг маълум қилишича, Жаҳонгир Абдусаломов жамоани тарк этган. У 2,5 мавсум давомида барча мусобқаларда 57 ўйин ўтказиб, 15 т гол урган эди.




