

Қувайтнинг “Ал-Салмия” клуби ҳимоячининг трансферини эълон қилди.

Азмиддинов мавсумнинг биринчи қисмини “Пахтакор” таркибида ўтказди ва Суперлиганинг 3 ўйинида қатнашиб, 1 гол урди. Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичидаги барча 3 учрашувда ҳам иштирок этди.
“Ал-Салмия” айни дамда Қувайт чемпионатида 5-ўринда бормоқда.



