Ямал барча даврларнинг ёшга доир рекордини ўрнатди

20 июл 2026, 10:10
Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямал ЖЧ-2026 финали доирасида Аргентинага қарши кечган баҳсда (қўшимча вақтда 1:0) майдонга тушди ва футбол тарихида барча даврларнинг ёшга доир янги рекордини ўрнатди.

"Opta Sport" статистик портали хабарига кўра, Ямал 19 ёшга тўлгунига қадар ҳам Евро (2024 йилда), ҳам жаҳон чемпионати (2026 йилда) бош совринини қўлга киритган футбол тарихидаги илк ўйинчига айланди.

Ямал якунига етган жаҳон биринчилигининг барча саккизта учрашувида қатнашиб, битта гол уришга муваффақ бўлди. Германияда ўтган Европа чемпионатида эса Ламин еттита ўйиннинг барчасида қатнашиб, ўз ҳисобига битта гол ва тўртта голли узатмани (шу жумладан, финал учрашувидаги голли пас) ёздириб қўйган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›