Кристенсен: “Барселона” Чемпионлар Лигасини ютишга қодир”

Sherzod Nurmatov
1 сен 2026, 19:20
“Барселона” марказий ҳимоячиси Андреас Кристенсен жамоанинг Чемпионлар Лигаси янги мавсумидаги имкониятларини баҳолади.

“Кўк-анорранглилар”нинг умумий босқичдаги рақиблари "Фейеноорд", "Галатасарой", ПСЖ, "Астон Вилла", "Сабоҳ", "Манчестер Сити", "Спортинг" ва "Комо" бўлди.

"Менимча, сўнгги икки мавсумда биз Чемпионлар Лигасини ютишга қодир эканимизни кўрсатдик. Жамоа ичидаги ва атрофидаги муҳитни кўриб турибман — ҳамма барча мусобақаларда ғолиб бўлиш учун етарлича кучли эканимизга ишонмоқда. Мақсад сари қадамма-қадам боришимиз керак", – деди Кристенсен.

Каталонияликлар Ла Лигада дастлабки учта ўйинда учта ғалаба билан старт олишди. Душанба куни "Райо Вальекано" йирик ҳисобда мағлуб этилди (5:2).

Чемпионлар Лигасининг ўтган мавсумида Ханс-Дитер Флик шогирдлари 1/4 финалгача етиб бориб, "Атлетико"га имкониятни бой беришган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: BarcaTimes

Сўнгги янгиликлар

Барча ›