Расман: Жезус "Арсенал"ни "Барселона"га алмаштирди

Sherzod Nurmatov
1 сен 2026, 18:05
“Барселона” 29 ёшли ҳужумчи Габриэль Жезус трансферини эълон қилди.

Бразилиялик футболчи Каталония клуби билан 2029 йил 30 июнга қадар мўлжалланган шартнома имзолади.

4.jpg

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, трансфер суммаси 10 млн еврони ташкил этди.

2022 йилда Жезус “Манчестер Сити”дан “Арсенал”га 52 млн евро эвазига ўтганди. Лондон клуби сафида ҳужумчи 123 та ўйинда майдонга тушиб, 32 та тўп киритган ҳамда 22 та голга ассистентлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com