Расман: “Каттақўрғон” клубига техник мағлубият ёзилди

admin
8 окт 2026, 17:07
Бугун, 8 октябрь санасида Пролиганинг 21-тури доирасидаги “Каттақўрғон” – “Металлург” учрашуви бўлиб ўтиши белгиланганди.

“16:00'да бошланиши режалаштирилган учрашувга ҳар икки жамоа ва учрашув расмийлари ўз вақтида етиб келди. Бироқ тез тиббий ёрдам машиналари ёки хавфсизлик учун жавобгар органларнинг кечикиши оқибатида учрашувни ўз вақтида бошлашнинг имкони бўлмади.

Пролига регламентининг 15.18-бандига кўра, бундай вазиятда комиссар 30 дақиқа кутганидан сўнг мезбон жамоага техник мағлубият ёзишга ҳақли бўлади. Афсуски, Самарқанддаги “Афросиёб” стадионида ёритиш тизими профессионал футбол учрашувлари талабларига жавоб бермайдиган ҳолатда бўлгани сабабли ўйинни керакли ёруғликда якунлашнинг амалда имкони қолмади. Шу сабабдан, учрашув комиссари мезбонларга 0:3 ҳисобида техник мағлубият, бекободликларга эса худди шу ҳисоб билан техник ғалаба ёзиш бўйича қарор қабул қилди”, – дейилади ПФЛ хабарида.

Ўхшаш янгиликлар


adminМуаллиф
Манба: pfl.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›