Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди

Sherzod Nurmatov
8 окт 2026, 12:40
Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси расман афсонавий "Ривер Плейт" клубининг фахрий аъзоси бўлди.

"Олтин тўп" 8 карра соҳибининг ютуқларига бағишланган тантанали маросим Буэнос-Айресда бўлиб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Клуб президенти Стефано Ди Карло ҳамроҳлигида юлдузли ҳужумчига расмий фахрий аъзолик картаси, эсдалик нишони ҳамда унинг фамилияси ва рамзий 10-рақам туширилган муқаддас "Манто Саградо" либоси топширилди.

Тадбир афсона халқаро футбол билан хайрлашган "Монументаль" стадионида бўлиб ўтди. Клуб раҳбарияти сардорнинг Аргентина спорти довруғини оширишга қўшган улкан ҳиссасини алоҳида эътироф этиб, футболчи ўз исмини клуб тарихи билан мангу боғлаганидан фахрланишини билдирди.

10.jpg11.jpg12.jpg

Таъкидлаш жоизки, Месси ёшлигида "Барселона"га ўтишидан сал олдин "Ривер Плейт" академиясида кўрикдан ўтганди, "Монументаль" стадиони майдони эса икки ўн йиллик давомида ҳужумчи учун Аргентина терма жамоаси баҳсларидаги асосий бахтли маскан бўлиб қолди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: riverplate.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›