

У ўз қарори ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар берди.
"Ҳаётимда олдинга қадам ташлаш ва янги босқични бошлаш вақти келди деб ҳис қиляпман. Мен ўз орзумни амалга оширганимдан ҳамда бу орзуни ҳақиқатга айлантиришда ёнимда бўлган барча инсонлардан фахрланиб футбол билан хайрлашмоқдаман. Мени шу қадар бахтли қилганинг учун ташаккур, футбол", – деб ёзди Педро.
Турли йилларда Педро "Барселона", "Челси" ва "Рома" жамоаларида ҳаракат қилган. Вингер фаолиятидаги сўнгги жамоа "Лацио" бўлди. Римликлар сафида Педро беш йил давомида тўп тепиб, 209 та учрашувда майдонга тушди ҳамда 39 та гол урди ва 19 та голли узатмани амалга оширди.
Педро клублар миқёсида жами 794 та ўйинда майдонга тушиб, 197 та гол урди ва 113 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Педро футбол оламининг барча етакчи мусобақаларида: Жаҳон чемпионати, Европа чемпионати, Чемпионлар Лигаси, Европа лигаси, УЕФА Суперкубоги ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бош совринни қўлга киритган ягона футболчи ҳисобланади.



