

"Манчестер Сити" — ПСЖ 0:3
Голлар: 13 - Дезире Дуэ, 15 - Усман Дембеле, 32 - Витинья
“Манчестер Сити”: 1. Жанлуижи Доннарумма, 6. Марк-Израэль Гехи, 3. Рубен Диаш (27. Матеус Нунеш, 46’), 24. Йошко Гвардиол, 45. Абдуқодир Ҳусанов, 17. Энцо Фернандес, 10. Райан Шерки (7. Илиман Ндиайе, 46’), 5. Эллиот Андерсон, 11. Жереми Доку (32. Айюб Буадди, 46’), 42. Антуан Семеньо, 9. Эрлинг Ҳоланд.
Захира: 13. Маркус Беттинелли, 28. Херонимо Рульи, 21. Райан Аит-Нури, 22. Витор Рейс, 33. Нико О'Райли, 8. Матео Ковачич, 37. Аллан, 47. Фил Фоден, 82. Рико Льюис.
ПСЖ: 39. Матвей Сафонов, 2. Ашраф Хакими, 51. Вильям Пачо, 5. Маркиньос, 25. Нуну Мендеш, 17. Витинья, 8. Фабиан Руис, 33. Уоррен Заир-Эмери, 10. Усман Дембеле, 11. Магнес Аклиуш, 14. Дезире Дуэ.
Захира: 30. Люка Шевалье, 6. Илья Забарний, 12. Люка Динь, 21. Лукас Эрнандес, 4. Лукас Бералдо, 27. Дро Фернандес, 87. Жоау Невеш, 7. Хвича Кварацхелия, 9. Ферран Торрес, 22. Мика Годтс, 47. Кентен Нжанту, 80. Адам Муак.
50. Эндиги зарба Энцодан бўлди, бироқ ноаниқ кетди…
48. Йошконинг бош билан берган зарбасини Сафонов ушлаб олди.
47. Семеньо жуда қулай вазиятдан туриб зарба берди, аммо тўп рекошетга учради.
46. “Ман Сити” бўлим аввалида бир йўл учта ўзгариш қилди.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45+2. Дастлабки бўлим якунланди.
45+2. Докунинг ерлатиб берган зарбасини Сафонов қайтарди.
45+1. Бўлимнинг охирги дақиқаларини “шаҳарликлар” ҳужумда ўтказмоқда.
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
41. Гвардиолнинг бош билан берган зарбаси аниқ бўлмади.
38. Ҳакимидан яна бир зарба, бу сафар Жижжи тўпни ушлаб олди.
36. Ашрафнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
34. Энцо ПСЖ жарима майдончаси ичида йиқилди, бироқ бу ҳолатда ҳам қоидабузарлик бўлмагани маълум бўлди.
33. Хўш, бўлдими, темп ўлдими?

32. ГОЛ! Витиньядан супергол! Португалиялик ярим ҳимоячининг ажойиб зарбаси голга айланди!
31. Ҳакимининг бош билан берган зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди…
29. Витиньядан яна бир зарба ва бу сафар ҳам Доннарумма қайтарди!
25. Докунинг ҳаволатиб узатган тўпини Ҳоланд бош билан дарвозага эмас, анча бошқа жойга йўллади.
19. Ҳоланднинг ерлатиб берган зарбасидан сўнг тўп Пачога тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.
17. Витиньянинг дарвоза томон берган зарбасидан сўнг тўпни Доннарумма ушлаб олди.
16. Манчестерликлар карахт бўлиб қолди!

15. ГОЛ! Дембеле ҳисобни иккитага оширди! Дуэ ўзига узатилган тўпни ҳаволатиб Дембелега узатди, Усмон бош билан аниқ зарба берди!
14. Зўр бошланди ўйин, буёғига “Ман Сити”дан ҳам фаоллик кутамиз!

13. ГОЛ! Дуэ ҳисобни очди! ПСЖнинг супер ҳужуми якунида Дезире ерлатиб зарба берди ва Жижжининг ўнг бурчагига тўпни михлаб қўйди!
12. Семеньо! Қандай қилиб? Бурчак зарбасидан кейинги палапартишлик якунида Антуан яқин масофадан зарба берди, бироқ ноаниқ кетди…
11. Энцонинг жарима зарбасидан тепган тўпини Сафонов қайтарди.
10. Шерки ПСЖ жарима майдончаси ичида йиқилди, бироқ пенальти белгиланмади.
9. Заир-Эмерининг ерлатиб берган зарбасини Жанлуижи ушлаб олди.

5. Ўйинни стадиондан туриб Пеп Гвардиола кузатиб бормоқда.
2. Ҳусанов Дуэ билан бўлган биринчи дуэлдан ғолиб бўлди - тўп франциялик футболчига тегиб майдонни тарк этди.
1. Ўйин бошланди.
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни ЕЧЛ 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичининг 2-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" — ПСЖ баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!



