

Ўша вазиятда Винисиус рақиб футболчиси Натан-Дилан Салибанинг сочидан тортган эди. Шу тариқа, бразилиялик ҳужумчи "Барселона"га қарши кечадиган баҳсда майдонга туша олмайди.
Винисиус чемпионат доирасидаги "Севилья" (18 октябрь), "Барселона" (25 октябрь), "Расинг" (1 ноябрь) ва "Валенсия"га (7 ноябрь) қарши учрашувларни ўтказиб юборади. Шундан сўнг футболда терма жамоаларнинг халқаро танаффуси бошланади, шу сабабли бразилиялик вингер "Реал" сафида фақатгина 22 ноябрь куни ўтказиладиган "Сельта"га қарши ўйинда майдонга қайтиши мумкин бўлади.
Жорий мавсумда Винисиус тўққизта ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва учта голли узатмага муаллифлик қилди.



