

"Мен "Челси"да эдим, лекин шартномани бекор қилдим. Ўша пайтда Ривалдо яна уч нафар бразилиялик билан Ўзбекистонда эди ва у мени тавсия қилди. "Челси"дан кетганимдан сўнг шундай имконият пайдо бўлди. Бугунги кунда улар Жаҳон чемпионатида иштирок этишди. Биз ўша ерда Ўзбекистон футболи устида ишлашни бошладик, аниқроғи мен эмас, лекин улар бу имкониятдан унумли фойдаланишди. Кейинчалик бошқа мураббийларни ҳам олиб келишди...
Ривалдо менга бу имконият эшигини очди, у мени "Бунёдкор"га олиб келди. Биз 32 та ўйин ўтказиб, 28 тасида ғалаба қозондик ва тўртта ўйинда дуранг қайд этдик. Бу жуда ажойиб мавсум бўлди. Аслида "Валенсия" билан деярли келишиб қўйгандим. Ҳатто у ерга сафар қилиб, ўзимга уй ҳам танлаган эдим. Бироқ "Челси" раҳбарияти агар Европада қолсам, шартномам бекор қилинмаслигини, балки товон пули тўланмасдан якунланишини маълум қилди. Агар Бразилияга қайтсам ёки бошқа қитъага йўл олсам, улар молиявий мажбуриятларини бажаришларини (пулимни тўлаб беришларини) айтишди. Шундай қилиб, Ўзбекистонга бордим ва деярли икки баробар кўп даромад қилдим. У ерда ҳатто "Челси"дагидан ҳам кўпроқ маош олардим. Шу сабабли бундан умуман хафа бўлмадим", деди 77 ёшли мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик мутахассис 2009 йилда Тошкент клуби билан 18 ойлик шартнома имзолаган эди. Ўшанда унинг йиллик маоши 13 миллион еврони (айрим манбаларда қўшимча бонуслар билан 16,6 млн евро) ташкил этган ва ўша даврда бутун дунёда энг кўп маош олувчи футбол мураббийи бўлган.



