

Аввалроқ Ўзбекистон ОАВда "Пахтакор"нинг собиқ бош мураббийи Шота Арвеладзе яқин орада "Сўғдиёна"ни қабул қилиб олиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар тарқалган эди.
Грузиялик мутахассис ўз ватани матбуотига берган интервьюсида мазкур хабарларни қатъиян рад этди.
"Сизга очиқ айтаман, бу ёлғон. Бу маълумотни қаердан олишганини умуман билмайман", – деди Арвеладзе.
Шунингдек, мутахассисдан мураббийлик фаолиятини давом эттириш бўйича бошқа аниқ вариантлар бор-йўқлиги сўралди.
"Йўқ, ҳозирги пайтда ҳақиқатан ҳам ҳеч қандай вариант йўқ", – дея жавоб берди у.
Эслатиб ўтамиз, Шота Арвеладзе 2017–2020 йилларда "Пахтакор"ни бошқарган. Унинг қўл остида Тошкент клуби икки марта Ўзбекистон чемпионати ва мамлакат кубогида ғолиб чиққан.



