

Мутахассис ТАСС агентлигига берган интервьюсида ҳар икки жамоани Россия учун муносиб рақиб деб ҳисоблашини таъкидлади.
"Рақибларга келсак, менимча, ҳозирги шароитда ўзимиз ёки Россия футбол иттифоқи эриша оладиган имкониятларни ҳисобга олсак, Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйнашимизнинг ўзи ютуқ.
Ўзбекистон — сўнгги Жаҳон чемпионати иштирокчиси. Венесуэла эса мундиалга йўлланма олиш учун сўнгги паллагача курашган жамоа.
Шунинг учун ҳар иккиси ҳам жуда муносиб рақиб. Айниқса, ҳозирги вазиятда", – деди Карпин.
Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 12 ноябрь куни Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади.
Россия 17 ноябрь куни Краснодарда Венесуэлага қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказади.



