Скотт Паркер "Вест Хэм" бош мураббийи этиб тайинланди

Sherzod Nurmatov
5 ноя 2026, 15:55
Скотт Паркер "Вест Хэм" янги бош мураббийи бўлди, дея хабар берди клуб матбуот хизмати.

46 ёшли мутахассис 2,5 йиллик шартномага қўл қўйди.

Паркер "Вест Хэм" бош мураббийлиги лавозимида 3 ноябрь куни истеъфоси эълон қилинган Нуну Эшпириту Сантунинг ўрнини эгаллади.

"Бу лавозимга келиш ҳамда мен ва оилам учун катта аҳамиятга эга бўлган клубга қайтиш — мен учун жуда ҳаяжонли лаҳза. Бу ерда ўтказган даврим ҳақида кўплаб илиқ хотиралар сақланиб қолган — фаолиятимдаги, эҳтимол, энг яхши бўлган тўрт йиллик футбол. Ушбу имконият мени жуда илҳомлантирмоқда. Энергиям, иштиёқим, хоҳишим ва эҳтиросим ичимга сиғмаяпти. Шунинг учун ҳам мен бу ердаман", – деди Паркер.

Паркер 2007 йилдан 2011 йилгача "Вест Хэм" сафида 129 та учрашув ўтказган. Мураббий сифатида эса у "Фулхэм", "Борнмут", "Брюгге" ва "Бёрнли" жамоаларини бошқарган.

"Вест Хэм" айни дамда Чемпионшип турнир жадвалида 23 очко билан 8-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: whufc.com