Рашидов дублга эришиб “Ал-Жайиш”га ғалаба келтирди
11 дек 2016 20:26
Янгиликлар
Рашидов дублга эришиб “Ал-Жайиш”га ғалаба келтирди
Қатар Юлдузлар лигасида 11-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов тўп тепаётган “Ал-Жайиш” клуби ўз майдонида “Ал-Муайзир”ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мезбонлар сафида иккала голни ҳам Рашидов рақиб дарвозасига ургани қувонарли ҳол. Сардор учрашувда тўлиқ ўйнади.
Чемпионатнинг 11-туридан сўнг “Ал-Жайиш” 28 очко билан турнир жадвалида якка пешқадамлик қиляпти.
Қатар Юлдузлар Лигаси. 11-тур
“АЛ-ЖАЙИШ” - “АЛ-МУАЙЗИР” - 2:1
Голлар: Сардор Рашидов 2, 86 - Айюб Ал Вардаси 47

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар