Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин

Alisher Ostonov
14 дек 2025, 22:10
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон "Барселона"ни 10 миллиард еврога сотиб олиш бўйича таклиф билан чиқмоқчи, деб ёзади журналист Франсуа Галярдо ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Манбага кўра, келишувга "Барселона" “сосьос”ининг позицияси тўсқинлик қилиши мумкин. Клуб жамоавий мулк ҳисобланади. Мухлислар клубнинг сотилишига қарши бўлиши мумкин.

Битимни Саудия Арабистони давлат инвестиция фонди молиялаштириши мумкин. Айни пайтда "кўк анорлар"нинг 2,5 миллиард евро миқдорида қарзи бор.

"Барселона" 43 очко билан Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: El Chiringuito