

Бу ҳақда "The Sun" хабар берди.
Манбага кўра, воқеа жабрланувчи Тоуни билан суратга тушиш учун унинг бўйнидан ушлаганидан кейин содир бўлган. Кейинчалик у бурни синганлиги сабабли тиббий ёрдам сўраган.
"29 ёшли гумонланувчи воқеа жойида иккита ҳужум ва битта безорилик айблови билан ҳибсга олинган. У гаров эвазига озод қилинган ва тергов давом этмоқда", – деб хабар берди газета Лондон полицияси баёнотидан иқтибос келтирган ҳолда.

Тоуни 2024 йилнинг август ойида "Ал Аҳли"га қўшилган. У ушбу мавсум 18 ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди.



